Ўзбекистонда 3-босқич талабаларга ҳам мактабда дарс ўтиши мумкин

Ўзбекистонда 3-босқич талабаларга ҳам мактабда дарс ўтиши мумкин

Ҳукуматнинг «Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга малакали ўқитувчи-педагогларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни қабул қилди, деб хабар беради Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси.

Қарорига биноан, педагогика йўналишларида кундузги, кечки ва сиртқи бўлимларининг 3-курсида таҳсил олаётган талабаларга мактабларда дарс бериш ҳуқуқи берилди (аввалги тартибга биноан талабалар 4-курсдан бошлаб мактабларда дарс беришлари мумкин эди).

Таъкидланишича, олий маълумотли педагог ходимлар ва педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларининг битирувчилари тўғридан-тўғри иккинчи малака тоифасига эга бўлади.

Шунингдек, қарор билан бошқа ҳудудлардан ўқитувчи-педагогларни жалб этиш тартиби белгиланган. Унга кўра, таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш истагини билдирган ўқирувчи-педагоглар ҳар йили 1 июлдан 1 августга қадар қуйидаги икки босқичда саралаб олинади:

1-босқичда ариза билан рўйхатдан ўтган ўқитувчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилади;
2-босқичда ариза билан рўйхатдан ўтган ўқитувчилар касбий билим ва кўкинмалари, педагогик маҳорати ҳамда психологик қобилияти йўналишида суҳбатдан ўтказилади.

Саралаш онлайн тарзда амалга оширилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!