Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Франция клубини тор-мор этди

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Франция клубини тор-мор этди

Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси айни кунларда Франциянинг Ница шаҳрида сўнгги ўқув-машғулот йиғинларини ўтказмоқда.

15 июль куни Тимур Кападзе шогирдлари Гвинеяга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши режалаштирилганди. Бироқ рақиб мазкур ўйинда иштирок этолмаслигини маълум қилган.

ЎФА тезкорлик билан мазкур сана учун рақиб топиш устида иш олиб борди ва Франциянинг “Рейсинг Грасс” жамоаси билан келишувга эришди.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси “Рейсинг Грасс” жамоасига қарши назорат ўйинида йирик, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жамоанинг голларига Остон Ўрунов, Умарали Раҳмоналиев, Муҳаммадқодир Ҳамралиев ҳамда Алишер Одилов (дубль) муаллифлик қилган.

Учрашувдаги таркиблар борасида эса ЎФА маълумот бермади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!