Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади

"Қўқон-1912" жамоаси яна бир тажрибали ва маҳоратли футболчи билан шартнома имзолади.

"Қўқон-1912" жамоаси Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси, мамлакат чемпиони, кубоги соҳиби, бир неча йиллар давомида легионер бўлиб ҳаракат қилган Ҳусниддин Ғофуров билан шартнома тузди.

Футболчи фаолияти давомида "НБУ-Осиё", "Явор" (Сербия), ОКМК, "Локомотив", "Младост" (Сербия), "Нефтчи", "Пахтакор" каби кучли ва номдор жамоалар сафида ҳаракат қилган.

Ҳужумкор ярим ҳимоячи Ўзбекистон Миллий терма жамоаси сафида 6 та учрашувда майдонга тушган.

Ҳусниддин Ғофуров
Туғилган санаси: 29.07.1994
Амплуаси: Ҳужумкор ярим ҳимоячи

"Қўқон-1912" матбуот хизмати.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!