Ўзбекистон таэквондочилари Хитойдаги «Катта дубулға» турнирида иштирок этмоқда

Ўзбекистон таэквондочилари Хитойдаги «Катта дубулға» турнирида иштирок этмоқда

Бугун Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WT бўйича «Катта дубулға» халқаро турнири бошланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, мазкур турнирда Ўзбекистон таэквондочилари ҳам қатнашмоқда. Мусобақа дастурига мувофиқ атлетлар дастлаб саралаш босқичида иштирок этади. Унда чорак финалгача етиб борган спортчилар 16-17 декабрь кунларига белгиланган ҳал қилувчи мусобақада иштирок этиш имкониятига эга бўлишади.

Бугун -67 кг вазндаги атлетларимиз Озода Собиржонова хитойлик Хуан Дангга, Феруза Содиқова эса Валерия Скапровскага (Халқаро нейтрал спортчи) қарши даянга чиқади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!