Ўзбекистон Сумо федерациясининг фаолияти нималардан иборат?

Ўзбекистон Сумо федерациясининг фаолияти нималардан иборат?

Маълумки, сумо — бу Японияда пайдо бўлган жанг санъати бўлиб, унда икки спортчи бир-бирини айланадан ташқарига итариб юборишга ёки бир-бирларини оёқ кафтларидан ташқари тананинг ҳар қандай қисми билан ерга тегизишга ҳаракат қилишади. Фақатгина ушбу мамлакатда профессионал рикиси (сумо жангчилари) мусобақалари ўтказилади. Дунёнинг қолган қисмида эса фақат ҳаваскор сумо мавжуд.

Яқинда Адлия вазирлиги Ўзбекистон Сумо федерациясини давлат рўйхатидан ўтказди. Камол Усмонов унинг раиси этиб сайланди. Камол Усмонов бунгача Ўзбекистон Скейт ассоциацияси бош котиби лавозимида ишлаган, Миллий олимпия қўмитасида кураш бўлимига раҳбарлик қилган.

Камол Усмоновнинг маълумотига кўра, Федерация нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида рўйхатдан ўтган. Федерациянинг асосий мақсади Ўзбекистонда сумо спортини ривожлантириш ва оммалаштириш, сумо спортчилари, айниқса, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, сумо бўйича маданий ва спорт тадбирларини ўтказиш, халқаро спорт алоқаларини кенгайтириш, федерация аъзоларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилишдан иборат.

Дурдона Абдужабборова эса Ўзбекистондаги биринчи сумо спортчисига айланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!