Ўзбекистон маҳаллий давлат бошқаруви соҳасида Швеция тажрибасини ўрганишни бошлади

Ўзбекистон маҳаллий давлат бошқаруви соҳасида Швеция тажрибасини ўрганишни бошлади

Мамлакат элчихонаси кўмагида Ўзбекистон президенти администрацияси сектор мудири Мирафзал Мироқилов бошчилигидаги делегациянинг Швецияга ташрифи уюштирилди.

"Дунё" хабарига кўра, сафар давомида Стокҳолм шаҳри депутатлар кенгаши раҳбари Олле Бурелл, Маҳаллий демократия бўйича Халқаро швед маркази бош котиби Йохан Лили, Швеция парламенти аъзолари Мартин Брозек ва Эдвин Хиллесой, Маҳаллий ҳокимият ва минтақалар ассоциацияси (SALAR) катта маслаҳатчиси Магнус Лилестрем, Халқаро алоқалар институти ва Мудофаа институти экспертлари Йохан Энгвалл ва Микаэл Вайсманн билан учрашувлар ўтказилди.

Мамлакат вакиллари Швециянинг маҳаллий депутатлар кенгаши ва ҳокимият органлари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича тажрибаси билан танишди. Томонлар Ўзбекистон шароитида Швециянинг ушбу жабҳадаги тажрибасини татбиқ қилиш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Ташриф якунида швед томони билан ушбу соҳада ҳамкорликни ривожлантириш бўйича мулоқотни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!