Ўзбекистон ҳудудига нам ўрта ер денгизи ҳавосининг бир қисми кириб келиши кутилмоқда

Ўзбекистон ҳудудига нам ўрта ер денгизи ҳавосининг бир қисми кириб келиши кутилмоқда

26-29 март кунлари даврида Ўзбекистон ҳудудига нам ўрта ер денгизи ҳавосининг бир қисми кириб келиши кутилмоқда.

Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

26 мартда юқори ҳарорат фони сақланиб туради, сўнг ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва иш ҳафтасининг охирига келиб 13-18 даража илиқни ташкил этади.

25-26 ва 28-29 март кунлари баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди, 28-29 мартда айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Тоғларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Пойтахтимизда: 26 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 27-29 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Бугун ва эртага кундузги ҳарорат 25-27 даража илиқ, 27 мартда 20-22 даража илиқ, 28 мартда 18-20 даража илиқ, кечалари ҳарорат асосан 11-14 даража илиқ бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!