Ўзбекистон фуқаросини уриб ўлдириб, сўнг ёқиб юборган жиноятчи ушланди

Ўзбекистон фуқаросини уриб ўлдириб, сўнг ёқиб юборган жиноятчи ушланди

Россиянинг Калининград шаҳрида Ўзбекистон фуқаросини ўлдиришда гумонланаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Аввалроқ вафот этган шахснинг ёнғин натижасида ўлгани хабар берилганди. Аниқланишича, марҳум ўлгунча калтакланган, қотил эса жиноятни яшириш учун жасадни ёқиб юборган.

"Жиноятни амалга оширишда гумон қилинаётган шахс ушланди. У 24 ёшли маҳаллий фуқародир", дейилади хабарда.

Жиноятда гумонланувчининг айтишича, у Ўзбекистон фуқаросини ўлдирган. Унга чет-элликнинг ўзини тутиши ёқмаган. Жиноят изини яшириш учун у жасадни биотуалет кабинасига жойлаган ва ёқиб юборган. Ўзи жиноят содир бўлган жойдан қочиб кетган.

Жиноятчига қандай жазо берилиши ҳали очиқланмади. Аниқланишича, у муқаддам жиноят билан қўлга тушмаган.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!