“Ўзбекистон-2030”стратегиясига асосан мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбалари 2030 йилга қадар 25 минг МВт.га ҳамда жами истеъмолдаги улуши 40 фоизга етказилади, иссиқхона газларининг ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан 2010 йилдаги даражадан 30 фоизга қисқартириш каби чоралар кўзда тутилган. Бу ҳақда “Тараққиётстратегияси” маркази Сенат, Жаҳон банки ва Буюк Британия Ташқи ишлар, ҳамдўстлик масалалари ва халқаро тараққиёт бўйича вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказган “Ўзбекистон фуқароларини тинглаб” тадқиқотинатижалари: яшил иқтисодиёт ва барқарорривожланишга ўтиш” мавзусига бағишланган давра суҳбатида “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков маълум қилди.
Тадбирда Жаҳон банки томонидан амалга оширилаётган “Ўзбекистон фуқароларини тинглаб” лойиҳаси 6йилдан буён амалга ошириб келинаётган лойиҳа эканлиги ҳамда бугунги кунда Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларнинг фуқаролар ҳаётида қанчалик акс этаётганини ўрганиб бораётган тадқиқот лойиҳаларидан бири эканлиги таъкидланди.
Жаҳон банкининг Тошкентдаги ваколатхонаси катта иқтисодчиси Икуко Уочи учрашув иштирокчиларини “Ўзбекистон фуқароларини тинглаб”тадқиқотининг сўнгги натижалари билан таништирди.
Қайд этилишича, ҳар ойлик сўровнома 2018 йилдан бери ўтказилиб келинмоқда ҳамда ҳозирда ушбу лойиҳа Буюк Британия ҳукуматининг молиявий кўмагида амалга оширилиомоқда. Тадқиқот доирасида аҳоли фаровонлигининг турли ижтимоий- иқтисодий кўрсаткичлари баҳоланади, шунингдек, ҳукумат томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ва турли ўзгаришлар, жумладан COVID-19 пандемияси, меҳнат миграцияси кабиларни аҳолига таъсири юзасидан жамоатчилик фикри ўрганиб борилади.
Тадқиқот сўровномасида мамлакат бўйлаб қишлоқ ва шаҳарлардаги 1500 га яқин уй хўжаликлари, 600 дан ортиқ маҳалла фуқаролар йиғинлари етакчилари иштирок этади. Тадқиқот давомида тўпланган маълумотлардан ҳукумат томонидан муҳим ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, камбағалликни қисқартириш вафуқаролар фаровонлигини ошириш йўлидаги ташаббуслар бўйича қарорлар қабул қилишда фойдаланилади.
Икуко Уочи ўз тақдимотида 2024 йил январь ойида ўтказилган “Ўзбекистон фуқароларини тинглаб” тадқиқоти маълумотлари билан ўртоқлашди. Унда аҳолининг жорий иқтисодий ва меҳнат бозори шароитлари, нархлар ўсиши ва инфляциянинг респондентлар даромадларига таъсири, хусусан, уй хўжаликларининг молиявий аҳволи ва уларнинг озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ масалалар аҳоли томонидан қандай қабул қилинаётганлиги таҳлили тақдимот қилинди. Шу билан бирга, маърузачи маҳалла фуқаролар йиғинлари раҳбарларининг уй хўжаликларининг моддий аҳволи, ишга жойлашиш ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш борасидаги фикр-мулоҳазалари ҳақида ҳам маълумот берди.
Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли 2030 йилга бориб мамлакатда камида 8 миллион киши иқлими юқори хавфдаги ҳудудларда истиқомат қилишини таъкидлади. Қайд этилишича, иқлим ўзгаришига мослашиш чораларисиз, 2050 йилга келиб миллий иқтисодиёт иқлим ўзгариши таъсирисиз ривожлангандаги ҳолатидан 10 фоизга кичикроқ бўлади. Бу бандлик ва уй хўжаликлари даромадининг сезиларли даражада қисқаришига олиб келади.
“Жаҳон банки иқлим ўзгаришига мослашиш вамамлакатнинг яшил иқтисодиётга ўтиш жараёнини тезлаштириш бўйича сиёсатни ишлаб чиқиш ва аниқчора-тадбирларни амалга оширишда ҳукуматгамолиявий ва таҳлилий ёрдам кўрсатади. Бу чора-тадбирлар турли соҳаларда сув ва энергия ресурсларини тежаш, иссиқхона газларичиқиндиларини камайтириш ва қайта тикланадиганэнергия ишлаб чиқаришни ўз ичига олади“, - деди Марко Мантованелли.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.