АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Гарвард университети ва антивоен намойишчиларни «антисемитизмни қўллаб-қувватлашда» айблаб, университетга қарши ҳаракатларни кучайтирди.
Ички хавфсизлик вазирлиги (DHS) Гарвардга 2020 йилдан буёнги фаластинчи намойишларда иштирок этган талабаларга оид ҳужжатлар ва электрон хатларни талаб қилувчи повестка юборди.
DHS расмийси Триша Маклафлин: «Гарвард хорижлик талабаларга визани суиистеъмол қилишга ва кампусда зўравонликни тарғиб қилишга йўл қўйди», — деди.
Гарвард маъмурияти бу талабларни асоссиз ва тазйиқ деб баҳолади, аммо ҳамкорлик қилишини маълум қилди.
Бундан аввал Трамп маъмурияти Гарвардни молиявий маблағлардан маҳрум қилган ва протестларда қатнашган талабалар ва ўқитувчиларни университетдан чиқаришга уринишлар қилган эди.
Шунингдек, 2025 йил 25 март куни турк аспиранткаси Рюмейса Ўзтюрк терроризмга алоқадорлик айблови билан ҳибсга олинган, визаси бекор қилинган эди. Аммо исботлар тақдим этилмаган, ва май ойида федерал суд ҳибсни қонунга зид деб топиб, Озтюркни озод қилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.