Uzbekistan Airways Парижга мунтазам авиақатновларни йўлга қўймоқда

Uzbekistan Airways Парижга мунтазам авиақатновларни йўлга қўймоқда

Uzbekistan Airways Франциянинг Париж шаҳрига мунтазам қатновлари учун ўз эшикларини очади, дея хабар бермоқда компания ахборот хизмати.

Жорий йил 26 августдан бошлаб яна Uzbekistan Airways билан ҳафтасига 2 марта – сешанба ва жума кунлари Парижга саёҳат қилишингиз мумкин.

Тошкент – Париж йўналиши бўйича авиачипта нархи 4 038 862 сўмдан (багажсиз) ва 4 777 879 сўмдан (багаж билан), Тошкент – Париж – Тошкент йўналиши бўйича эса 7 582 047 сўмдан (багажсиз) ва 8 772 182 сўмдан (багаж билан) бошланади.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин 2022 йил 29 апрелдан бошлаб 10 июнгача ҳафтада икки марта: сешанба ва жума кунлари Парижга авиақатновлар тиклангани ҳақида хабар берган эдик. Орадан қарийб 2 ой ўтиб бу қатновлар яна тикланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!