“Ўзагроинспекция” томонидан 10 та модулни ўз ичига олган “Uzagroin.uz” ягона ахборот тизими ишлаб чиқилди

“Ўзагроинспекция” томонидан 10 та модулни ўз ичига олган  “Uzagroin.uz” ягона ахборот тизими ишлаб чиқилди

Бу ҳақда АОКАда "Ўзагроинспекция" раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди.

✔️Жисмоний ва юридик шахсларга “Ўзагроинспекция” томонидан кўрсатиладиган 6 турдаги давлат хизматларидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали фойдаланиш имкони яратилди.

✔️Ҳозирда ахборот тизими 14 та вазирлик идоралар ахборот тизимига интеграция қилиниб, техникалар тўғрисидаги маълумотларга ва бошқа сўровларга электрон жавоблар берилиши йўлга қўйилди.

✔️Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари, дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар ҳамда пахта маҳсулотларини сертификатлаштириш бўйича хизматларни “agrosert.uz” домени остида онлайн платформа орқали кўрсатиш йўлга қўйилади.

✔️Инспекция томонидан Республикага четдан кириб келадиган уруғликларнинг таркибида гени ўзгартирилган организмлар (ГМО)нинг мавжудлигини ўрганиб борилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!