Украина йил охиригача атиги 10 дона F-16 самолётидан фойдаланиши мумкин бўлади

Украина йил охиригача атиги 10 дона F-16 самолётидан фойдаланиши мумкин бўлади

Украина йил охиригача ўқитилган учувчилар етишмаслиги сабабли АҚШ томонидан етказиб берилган атиги 10 та F-16 қирувчи самолётидан фойдаланиши мумкин бўлади. Бу ҳақда New York Times нашри Америка расмийларига таяниб хабар бермоқда.

Аввалроқ Economist журнали АҚШ етказиб беришга ваъда қилган 79 та F-16 қирувчи самолётининг дастлабки ўнтаси Украинага етиб келганини ёзган эди. Йил охиригача Украина ихтиёрида Америкада ишлаб чиқарилган 20 та қирувчи бўлиши кутилмоқда.

"АҚШ расмийларига кўра, бу йил 20га яқин украиналик учувчи самолётларни бошқариши мумкин, бу Украинага жанговар ҳаракатларда атиги 10 та F-16 самолётидан фойдаланишга имкон беради, чунки ҳар бир самолёт камида иккита учувчини талаб қилади" - деб ёзади нашр.

Газета ўқитилган учувчиларнинг етишмаслиги ва чекланган миқдордаги самолётларнинг жанг майдонига бевосита таъсирини чеклайди, деб ҳисоблайдиган мутахассисларга таянади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!