Россия ҳукумати 2025 йилда ҳарбий харажатларни 2,8 триллион рублга оширмоқчи — Bloomberg

Россия ҳукумати 2025 йилда ҳарбий харажатларни 2,8 триллион рублга оширмоқчи — Bloomberg

Агентлик бу ҳақда Россиянинг уч йиллик буджет лойиҳасига таяниб ёзмоқда. Ҳужжатда қайд этилишича, 2025 йилда мудофаа харажатлари 13,2 триллион рублни (тахминан 145 миллиард АҚШ доллари) ташкил этади, 2024 йилдаги бу кўрсаткич 10,4 триллион рубл бўлиши режалаштирилган.

Келгуси йилда мудофаа ва ички хавфсизлик учун жами харажатлар буджет умумий харажатларининг қарийб 40 фоизини ташкил қилади - бу таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий сиёсат ва миллий иқтисодиёт учун ажратиладиган маблағларнинг умумий суммасидан кўра кўпроқ ҳисобланади.

2025 йилда “махфий” буджет харажатлари 12,9 триллион рублни ташкил этиши режалаштирилган - бу 2024 йилга нисбатан 1,8 мартага кўп.

Bloomberg ҳисоб-китобларига кўра, Россиянинг ҳарбий харажатлари 2026 йилда ЯИМнинг 5,6 фоизигача, 2027 йилда эса 5,1 фоизгача камайиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!