Аргентина Венесуэла президенти Мадурони халқаро қидирувга берди

Аргентина Венесуэла президенти Мадурони халқаро қидирувга берди

Буэнос-Айрес суди Венесуэла президенти Николас Мадурони инсон ҳуқуқларини бузгани учун халқаро қидирувга беришга қарор қилди, деб ёзади Ла Наcион газетаси.

Аргентина прокуратурасига «Аргентина Форум фор тҳе Демоcраcй» нодавлат ташкилотидан Мадурони инсониятга қарши жиноятларда айблаган шикоят келиб тушди. Суд айбловларни универсал юрисдикцияга киритди ва Мадурони қидирувга берди.

Интерпол ёрдами билан Мадуро ва Венесуэла Ички ишлар вазирлиги раҳбари Диосдадо Кабеллони ҳибсга олиш ва уларни Аргентинага экстрадиция қилиш зарур , деди суд.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!