Қарши туманида 361,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси аниқланди

Қарши туманида 361,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан "Ўзэнергоинспекция" вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда Қарши туманида фаолият юритувчи “К.А.” хусусий корхонаси раҳбари ва бошқалар корхонанинг автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида ўрнатилган электр ҳисоблагични ечиб олиб, жами 361,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!