Украина Дуровнинг ҳибсга олинишини қўллаб-қувватлади

Украина Дуровнинг ҳибсга олинишини қўллаб-қувватлади

Украина Олий Радасининг сўз эркинлиги бўйича қўмитаси раиси Ярослав Юрчишин Телеграм асосчиси Павел Дуровнинг Францияда ҳибсга олинишига изоҳ берди. У мессенжер фаолиятини қатъий тартибга солишга чақирди.

«Бутун дунёда телеграмни янада қаттиқроқ тартибга солиш жорий этилмоқда. Биз буни анча олдинроқ қилишимиз керак эди», - дея таъкидлади депутат. Унинг қўшимча қилишича, бу қарорни қабул қилиш вақти 2022 йилда келган.

Март ойида Юрчишин телеграм раҳбарияти Россия каналларини блокировка қилишдан бош тортганидан шикоят қилган. Шу сабабли, мамлакат мессенжер ишини чеклаш масаласини кўтарди. Кейинроқ парламентарий Украинада мессенжерни тақиқлаш сўз эркинлигига тажовуз бўлмайди, деган фикрни билдирди.

Шу билан бирга, Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қошидаги Дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрей Коваленко телеграмни Украина ҳудудида тақиқлаш мумкин эмаслигини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!