Ўзбекистон хотин-қизларнинг замонавий фанларга қизиқишини ошириш борасида намуна бўлмоқда — Аюми Мур Аоки

Ўзбекистон хотин-қизларнинг замонавий фанларга қизиқишини ошириш борасида намуна бўлмоқда — Аюми Мур Аоки

Самарқандда бўлиб ўтаётган Осиё хотин-қизлар форумида иштирок этаётган «Woman in Tech» халқаро ташкилоти асосчиси Аюми Мур Аоки Ўзбекистон инновациялар ва янгиликка мослашувчанлик, очиқлик бўйича бутун Марказий Осиёда намуна ҳисобланишини таъкидлади.

— Ўзбекистон барча янги ташаббус ва инновацияларни ўзида қўлламоқда. Ўз навбатида биз ҳам бу жараённинг бир қисмига айланиш, жамиятда хотин-қизларнинг замонавий фанларга бўлган қизиқишини янада оширишни қўллаб-қувватлаймиз.

Халқаро «Woman in Tech» ташкилотининг Марказий Осиё давлатлари ичида биринчи бўлиб Ўзбекистонда ўз фаолиятини йўлга қўйгани ҳам халқаро миқёсдаги қизиқишнинг кўриниши деб ўйлайман. Ўзбекистон инновациялар ва янгиликка мослашувчанлик, очиқлик бўйича бутун Марказий Осиёнинг намунаси деб ҳисоблайман", деди у.

Шунингдек, Аюми Мур Аоки «Осиё хотин-қизлар форуми"да иштирок этаётганлигидан ва Ўзбекистон ҳукуматининг аёл-қизларга бўлган эътиборига гувоҳ бўлганидан мамнун эканлигини билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!