Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Бизни бутунлай қулашдан бир неча соат ажратиб турибди

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Бизни бутунлай қулашдан бир неча соат ажратиб турибди

Ғазо секторидаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроилнинг доимий ўққа тутиши оқибатида ёқилғи таъминоти етишмаслиги сабабли тиббий муассасалар яқинда тўхтаб қолиши ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда ОАВ вазирлик баёнотига асосланиб хабар берди.

«Бир неча соат бизни касалхоналардаги генераторлар, тез тиббий ёрдам ва тиббиёт ходимларини ташиш машиналарига зарур ёқилғи таъминоти етишмаслиги натижасида Ғазо секторида соғлиқни сақлаш тизимининг тўлиқ қулашидан ажратиб турмоқда», — дейилади баёнотда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!