Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳамда маънавий ҳаётида хотин-қизларнинг ўрни сезиларли равишда кенгаймоқда — Танзила Нарбаева

Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳамда маънавий ҳаётида хотин-қизларнинг ўрни сезиларли равишда кенгаймоқда — Танзила Нарбаева

Айни дамда Ўзбекистонда илк бор “Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув” мавзусида Осиё хотин-қизлари халқаро форуми бўлиб ўтмоқда. Форумда ҳамиша қадимий ва навқирон Самарқанд мезбонлик қилмоқда.

Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳамда маънавий ҳаётида хотин-қизларнинг ўрни сезиларли равишда кенгаймоқда — Танзила Нарбаева

Мазкур форумда 30 дан ортиқ хориж давлатларидан 81 нафар нуфузли меҳмонлар – Шарқий Осиё, Жануби-Шарқий Осиё, Жанубий Осиё ва Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари вакилалари, ҳукуматлари раҳбарлари, 40 нафардан ортиқ хорижий давлатларнинг мамлакатимиздаги ваколатхоналари ҳамда хорижий ташкилотлар вакиллари, шунингдек, маҳаллий давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, мамлакатимиздаги аёл раҳбарлар, ишбилармон аёллар, сиёсатшунослар, ижтимоий соҳа фаоллари, олимлар, иқтисодиёт тармоқлари ва турли соҳалар вакиллари ва фаол хотин-қизлар иштирок этмоқда.

Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳамда маънавий ҳаётида хотин-қизларнинг ўрни сезиларли равишда кенгаймоқда — Танзила Нарбаева

Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳамда маънавий ҳаётида хотин-қизларнинг ўрни сезиларли равишда кенгаймоқда — Танзила Нарбаева

Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳамда маънавий ҳаётида хотин-қизларнинг ўрни сезиларли равишда кенгаймоқда — Танзила Нарбаева

Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳамда маънавий ҳаётида хотин-қизларнинг ўрни сезиларли равишда кенгаймоқда — Танзила Нарбаева

Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳамда маънавий ҳаётида хотин-қизларнинг ўрни сезиларли равишда кенгаймоқда — Танзила Нарбаева

Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳамда маънавий ҳаётида хотин-қизларнинг ўрни сезиларли равишда кенгаймоқда — Танзила Нарбаева

Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳамда маънавий ҳаётида хотин-қизларнинг ўрни сезиларли равишда кенгаймоқда — Танзила Нарбаева

Форумни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева очиб бериб, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг тадбир иштирокчиларига мурожаатини ўқиб эшиттирди. Мурожаатда Ўзбекистоннинг гендер тенгликни таъминлаш, мустаҳкамлаш борасида юқори ўринларда эканлиги алоҳида қайд этилди.

“Мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳамда маънавий ҳаётида, муҳим қарорлар қабул қилинишида хотин-қизларнинг иштироки сезиларли равишда кенгайиб бормоқда. Қисқа давр ичида соҳага доир халқаро стандартларга мос миллий қонунчилик базаси шакллантирилди, сўнгги 5 йилда 80 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлиги бунга ёрқин мисолдир. “Хотин-қизлар ва эркакларга тенг хуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида” ҳамда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги муҳим қонунлар қабул қилинди ва амалиётга жорий этилди”, деди Сенат раиси.

Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳамда маънавий ҳаётида хотин-қизларнинг ўрни сезиларли равишда кенгаймоқда — Танзила Нарбаева

Танзила Нарбаева, шунингдек, аёллар учун имтиёзли кредитлар, махсус квоталар ажратилгани, магистратурада ўқийдиганларнинг контракт тўловлари тўлиқ давлат бюджетидан қоплаб берилишини давлат ўз зиммасига олгани ва натижада бугунги кунга келиб қиз болани ўқитмаслик, уйда ўтириши керак деган стереотипларга барҳам берилаётганини қайд этди.

“Ҳозирда олий таълим муассасаларида ўқиётган талабаларнинг ярмидан кўпини қизлар ташкил этмоқда. Агар олий таълимга қамровнинг 2017 йилдаги 9 фоизни ҳозирги 43 фоиз қамров билан солиштирсак, олий таълимда қизлар улуши кескин ортганини кўришимиз мумкин”, деди у.

БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТ Аёллар ташкилоти ижрочи директори Сима Баxус хоним эса Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилаётгани учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.

Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳамда маънавий ҳаётида хотин-қизларнинг ўрни сезиларли равишда кенгаймоқда — Танзила Нарбаева

“Гендер тенглиги кўплаб соҳаларда, жумладан, иқтисодий соҳада ҳам муваффақиятга эришди. Масалан, Ўзбекистонда тенг қийматдаги меҳнатга тенг ҳақ тўлаш жорий этилди, иш билан таъминлаш борасидаги турли чекловлар олиб ташланди. Биз бу қарорларни мамнуният билан қабул қиламиз”, деди Бахус хоним.

У, шунингдек, барчани ривожланишни молиялаштириш бўйича мажбуриятларга гендер истиқболларини киритиш, гендер жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий ва ижтимоий сиёсат юритиш, хотин-қизлар ташкилотлари ва бирлашмаларини молиялаштириш, жамоавий ҳаракатни кучайтириш, хусусан, умумий қарашларни яратиш, умумий ечимларни ишлаб чиқиш, биргаликда ҳаракат қилиш ва умумий жавобгарликни таъминлаш учун бирлашишга чақирди.

Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳамда маънавий ҳаётида хотин-қизларнинг ўрни сезиларли равишда кенгаймоқда — Танзила Нарбаева

Таъкидлаш жоизки, форум Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқида 2024 йилда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг бой салоҳиятидан фойдаланиш, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида уларнинг имкониятларини рўёбга чиқаришда тажриба алмашиш бўйича Осиё хотин-қизлари форумини ўтказиш ҳақидаги таклифи асосида ташкил қилинди. Мақсад минтақада хотин-қизларнинг имконият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш масалаларини муҳокама қилиш, уларнинг иқтисодиётдаги иштирокини янада кенгайтириш, давлат ва жамият бошқарувида хотин-қизларнинг ролини мустаҳкамлаш масалаларида тажриба алмашиш учун ўзига хос мулоқот майдонини яратишдан иборат.

Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳамда маънавий ҳаётида хотин-қизларнинг ўрни сезиларли равишда кенгаймоқда — Танзила Нарбаева

Бундан ташқари, форум давомида қуйидаги мақсадлар белгилаб олинган:

— БМТнинг хотин-қизларга нисбатан камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенцияси, Пекин декларацияси ва Ҳаракат платформаси қоидаларини амалга ошириш билан боғлиқ халқаро, минтақавий ва миллий тажриба ҳамда инновацион ёндашувларни кенг муҳокама қилиш;

— Хотин-қизларнинг таълим олиши, соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиши, муносиб иш билан таъминланиши, шунингдек, рақамли технологиялар ва инновациялардан фойдаланиши учун имкониятлар яратиш;

— Иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича янги ташаббусларни илгари суриш, бу йўналишдаги саъй-ҳаракатлар ва имкониятларни янада бирлаштириш;

— Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тўлиқ таъминлаш, Барқарор ривожланиш мақсадларида белгиланган гендер тенгликни миллий ва минтақавий даражада амалга оширишни янада рағбатлантириш масалаларида юқори натижаларга эришиш;

— CОVID-19 пандемияси келтириб чиқарган муаммолар ва иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини бартараф этишда хотин-қизларнинг ролини ошириш ва ижодий салоҳиятидан кенгроқ фойдаланиш имкониятларини кўриб чиқиш;

— Хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларини бартараф этиш, одам савдосига қарши курашиш ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича илғор тажрибаларни муҳокама қилиш, тажриба алмашиш;

— Фуқаролик жамияти институтлари фаолияти билан боғлиқ билим ва тажриба алмашишни кенгайтириш;

— Сиёсий жараёнлар ва қарорлар қабул қилиш жараёнларида хотин-қизларнинг иштирокини янада ошириш бўйича асосий устувор йўналишларни амалга ошириш учун манфаатдор томонларнинг ҳамкорлигини таъминлаш.

Форум давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!