Нигерда ҳокимият тепасида турган ҳарбий хунта Эрон Ислом Республикаси билан ядровий қурол ишлаб чиқариш учун хомашё бўлиб хизмат қилувчи 300 тонна “сариқ торт” – уран оксидини етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Le Monde нашрининг ёзишича, Africa Intelligence Нигер ва Эрон ядровий хомашё етказиб бериш бўйича тахминан бир ярим ой олдин музокаралар олиб бораётгани ҳақида биринчи бўлиб хабар берган. Le Monde Ғарб ва Нигерия манбаларидан тасдиқлов олди.
Нигернинг Арлит шаҳри ҳудудидаги уран конларини ўзлаштириш Франциянинг Орано давлат компанияси томонидан амалга оширилади. Францияга ҳам ядро қуроли, ҳам атом энергияси ишлаб чиқариш учун зарур бўлган уран айнан шу конлардан олинади.
2023 йил ёзида Нигерда ҳарбий тўнтариш содир бўлди. Ҳокимиятга келган ҳарбий хунта Россия билан ҳамкорлик қилиш ва ўтмишда мустамлакачиликда бўлган Франция билан алоқаларни узиш йўлини белгилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.