Туркия Оила ва ижтимоий хизматлар вазири Маҳинур Ўздемир Гўкташ Самарқандда ўтказилаётган “Осиё хотин-қизлар форуми”нинг очилиш маросимидан сўнг журналистларнинг саволларига жавоб берди.
Маҳинур хоним форумга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаеванинг махсус меҳмони сифатида ташриф буюрганини маълум қилди. У Туркия ва Ўзбекистон ўртасида хотин-қизлар, оила, болалар ва ижтимоий масалаларда ҳам ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этишини, бу борада икки давлат манфаатлари муштарак эканлигини таъкидлади.
“Туркий давлатлар ҳар доим хотин-қизларни ҳимоя қилиш, оила мустаҳкамлигини таъминлашга катта эътибор қаратиб келган. Бугунги форум хорижликларни Туркияда Президент Ражаб Тоййиб Эрдоған бошчилигида хотин-қизларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳақида хабардор қилиш имконини берди. Ўз навбатида бугунги кунда бутун дунёда таҳдидлар, қийинчиликлар, тазйиқларга учраб келаётган қизлар, аёлларга ёрдам бериш, уларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ҳаракатларни янада кучайтириш тарафдориман. Ўзбекистон бу борада ўз қатъий позицияси эга эканлигини исботлаб келмоқда”, деди Маҳинур Ўздемир Гўкташ.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.