Ўҳ-ҳў! Ўз-ўзини изоляция қилиш даврида одамлар 200 миллиард соатларини мобиль иловаларга сарфлашди

Ўҳ-ҳў! Ўз-ўзини изоляция қилиш даврида одамлар 200 миллиард соатларини мобиль иловаларга сарфлашди

App Annie компанияси томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, 2020 йилнинг иккинчи чорагида одамлар вақтларининг 40 фоиздан кўпроғини мобиль иловаларга сарфлашган. Мутахассислар буни кўп мамлакатларда коронавируснинг тарқалиши сабаб ўз-ўзини изоляция қилиш режимининг жорий этилиши билан боғлашмоқда.

Қайд этилишича, ўртача ҳисобда ҳар ойда турли мамлакатлар аҳолиси 200 миллиард соат вақтларини ўз смартфонларига “бағишлашган”.

Тадиқот натижаларига кўра, Ҳиндистон аҳолисининг смартфонларга бўлган эътибори 35 фоизга, Италия ва Испанияда 30 фоизга, Индонезияда 25 фоизга, Бразилияда 20 фоизга, АҚШда эса 15 фоизга ошган.

Жорий йилнинг иккинчи чорагида бутун дунё бўйлаб 34,5 миллиард маротаба турли иловалар юклаб олинган, мобиль дўконлардаги харажатлар эса 27 миллиард долларга етган.

Бу вақт ичида юклаб олишлар сони бўйича дунёдаги энг машҳур иловалар - TikTok, Zoom, Facebook, WhatsApp ҳамда Instagram бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!