Ўзбекистон Республикасида ногиронлиги бўлган сайёҳлар учун қулай инфратузилма яратиш «тўсиқсиз туризм»ни ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан биридир. Бу концепция нафақат туризм соҳасидаги имкониятларни кенгайтиради, балки ижтимоий адолат ва тенгликни таъминлашга ҳам хизмат қилади. Сўнгги йилларда мамлакатимиз туризм инфратузилмасини модернизация қилишга катта эътибор қаратмоқда, хусусан, тарихий обидалар, музейлар, меҳмонхоналар ва транспорт тизимларида ногиронлиги бўлган шахслар учун қулайликлар жорий этилмоқда.
«Тўсиқсиз туризм»ни амалга оширишда энг муҳим жиҳатлардан бири – транспорт тизимини мослаштиришдир. Масалан, шаҳарларда жамоат транспортида махсус рамплар, кенгайтирилган эшиклар ва белгилар орқали ногиронлар учун хавфсиз ва қулай ҳаракатланиш имконияти яратилмоқда. Шунингдек, аэропортлар ва темир йўл станцияларида лифтлар, махсус ёрдамчи қурилмалар ва хизмат кўрсатиш ходимларининг малакасини ошириш орқали сайёҳлар учун хизмат сифатини яхшилашга эътибор қаратилмоқда.
Туризм объектларида ҳам кириш имконияти стандартларини жорий этиш катта аҳамиятга эга. Музейлар, тарихий ёдгорликлар ва дам олиш масканларида махсус йўлаклар, мослашувчан инвентар ва аудио-гидлар орқали ногиронлиги бўлган сайёҳлар ҳам маданий ва тарихий тажрибага тўлиқ эга бўлишлари мумкин. Бу нафақат сайёҳлар учун қулайлик яратади, балки мамлакатнинг туризм салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
Шунингдек, ахборот технологиялари ёрдамида «тўсиқсиз туризм»ни ривожлантириш мумкин. Мобил иловалар ва веб-сайтлар орқали ногиронлиги бўлган сайёҳлар учун мос объектлар, транспорт йўналишлари ва хизматлар ҳақида олдиндан маълумот олиш имконияти яратилмоқда. Бу эса уларнинг саёҳатларини режалаштиришни осонлаштиради ва Ўзбекистонни қулай, хавфсиз ва инклюзив туризм масканига айлантиради.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
“Ливерпуль” ҳужум чизиғини бирданига кучайтириш мақсадида айни пайтда таътилда бўлган “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Мессини қисқа муддатли ижарага олиб келиш бўйича иш бошлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
2025 йил 17 декабрдаги «Божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини янада соддалаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-250-сон Фармон ижроси доирасида Ўзбекистонда бир қатор божхона постлари тугатилади.
Суриянинг Ҳалаб шаҳрида бир неча кундан буён мамлакат марказий ҳокимияти армияси ва курдларнинг Сурия Демократик кучлари ўртасида жанглар давом этмоқда. Ҳалабнинг курдлар яшовчи икки туманида артиллерия қўлланган ҳолда олиб борилаётган жанглар сешанба куни бошланган.
Politico нашри таҳлилига кўра, АҚШ томонидан Николас Мадурони тезкор равишда қўлга олиниши Россиянинг ўз иттифоқчиларини ҳимоя қилиш борасидаги имкониятлари чекланганини яна бир бор очиқ-ойдин кўрсатди. Москва расман Венесуэла ҳукуматини қўллаб-қувватлаб келганига қарамасдан, инқироз чоғида ҳеч қандай таъсирчан чора кўра олмади.
Андижон вилоятида яшовчи 22-25 ёшли 5 нафар шахс жорий йил бошида жиноий режа тузиб, Telegram ва Instagram тармоқларида божхона тизими номидан «Мусодара товарлар» ва «Оптом склад» номлари остида канал ва гуруҳлар ташкил қилган.
Суриштирувлар давомида ҳайдовчи тожикистонлик шахснинг буюртмасига биноан, 2 минг доллар эвазига мазкур гиёҳвандлик воситаларини божхона чегараларидан олиб ўтиши ва ўз уйидаги боғга кўмиб қўйиши, кейинчалик тожикистонлик фуқаронинг ўзи уларни олиб кетиши режалаштирилгани маълум бўлди.