Афғонистоннинг “Толибон” назоратидаги Кунар вилоятида урушдан қолган портловчи моддалар портлаши оқибатида камида икки нафар маҳаллий аҳоли вакили ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят полиция бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Нур Гул туманининг Мазар Дара қишлоғида урушдан қолган артиллерия снаряди портлаши натижасида бир нафар бола вафот этган, яна олти киши турли тан жароҳатлари олган. Шунингдек, маҳаллий манбалар Асмар туманида содир бўлган шунга ўхшаш ҳодисада бир нафар аёл ҳалок бўлгани, икки киши эса жароҳат олганини маълум қилган.
Полиция маълумотларига кўра, Нур Гул туманидаги портлаш 6 январь куни фуқаролардан бирининг уйида содир бўлган. Асмар туманида қайд этилган портлаш ҳам худди шу куни рўй берган. Жароҳат олганлар шифохонага ётқизилиб, ҳозирда шифокорлар назорати остида даволанмоқда.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
Эронда кассетали бомбаларни зарарсизлантириш чоғида Ислом инқилоби соқчилари корпусининг (ИИСК) камида 14 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди, яна икки киши яраланди, деб хабар бермоқда «Tasnim» агентлиги.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, жорий йилнинг февраль ойида ички ишлар органлари томонидан МЧЖ билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган
Айни дамда ҳолат Сурхондарё вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ва бошқа тегишли ташкилотлар билан бирга воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.
Дональд Трамп Италия ва Испаниядан норози эканини билдириб, ушбу давлатлардаги АҚШ ҳарбий контингентини олиб чиқиш масаласини кўриб чиқиш билан таҳдид қилди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.
2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.