Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳоновнинг ЎзАга маълум қилишича, Агентлик ҳузурида ташкил этилаётган “Хавф-таҳлил маркази”га вазирлик ва идораларнинг 30 га яқин маълумот базалари интеграция қилинади.
Унинг айтишича, мазкур марказда сунъий интеллект технологиялари жорий этилиб, коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва назорат қилиш имкониятлари кенгайтирилади. Хусусан, soliq.uz базаси орқали ташкилот таъсисчилари билан давлат харидларида аффилланганлик ҳолатлари, “Электрон жиноий-ҳуқуқий статистикаси” тизими орқали коррупцияга оид жиноятлар ва уларнинг сабаблари, “my.mehnat.uz” базаси орқали эса яқин қариндошларнинг бевосита бўйсунув асосида ишлаши ҳолатлари аниқланади.
Қайд этилишича, натижада коррупциявий хавф-хатарларни таҳлил қилиш жараёни анъанавий усулда 5–6 кун вақт олган бўлса, рақамлаштириш орқали бу иш бир соат ичида амалга оширилади.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
“Ливерпуль” ҳужум чизиғини бирданига кучайтириш мақсадида айни пайтда таътилда бўлган “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Мессини қисқа муддатли ижарага олиб келиш бўйича иш бошлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
2025 йил 17 декабрдаги «Божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини янада соддалаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-250-сон Фармон ижроси доирасида Ўзбекистонда бир қатор божхона постлари тугатилади.
Суриянинг Ҳалаб шаҳрида бир неча кундан буён мамлакат марказий ҳокимияти армияси ва курдларнинг Сурия Демократик кучлари ўртасида жанглар давом этмоқда. Ҳалабнинг курдлар яшовчи икки туманида артиллерия қўлланган ҳолда олиб борилаётган жанглар сешанба куни бошланган.
Politico нашри таҳлилига кўра, АҚШ томонидан Николас Мадурони тезкор равишда қўлга олиниши Россиянинг ўз иттифоқчиларини ҳимоя қилиш борасидаги имкониятлари чекланганини яна бир бор очиқ-ойдин кўрсатди. Москва расман Венесуэла ҳукуматини қўллаб-қувватлаб келганига қарамасдан, инқироз чоғида ҳеч қандай таъсирчан чора кўра олмади.
Андижон вилоятида яшовчи 22-25 ёшли 5 нафар шахс жорий йил бошида жиноий режа тузиб, Telegram ва Instagram тармоқларида божхона тизими номидан «Мусодара товарлар» ва «Оптом склад» номлари остида канал ва гуруҳлар ташкил қилган.
Суриштирувлар давомида ҳайдовчи тожикистонлик шахснинг буюртмасига биноан, 2 минг доллар эвазига мазкур гиёҳвандлик воситаларини божхона чегараларидан олиб ўтиши ва ўз уйидаги боғга кўмиб қўйиши, кейинчалик тожикистонлик фуқаронинг ўзи уларни олиб кетиши режалаштирилгани маълум бўлди.