Давлат Думасида миграция сиёсатига оид янги қонун лойиҳалари тайёрланмоқда. Бу ҳақда парламент қуйи палатаси раиси Вячеслав Володин маълум қилди.
Таклифларга кўра, уч ойдан ортиқ муддатга Россияга келаётган хорижий фуқаролар учун мажбурий тиббий кўрикдан ўтиш муддатини 90 кундан 30 кунгача қисқартириш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, давлат органларининг мигрантлар соғлиғи ҳақидаги хабардорлигини ошириш таклиф қилинмоқда. Бунда тиббиёт муассасалари шифокорлар хулосалари натижаларини – ИИВга, аниқланган юқумли касалликлар ҳақидаги маълумотларни эса Роспотребнадзорга тақдим этиши керак бўлади.
Қонун лойиҳасида тиббий кўрикдан бўйин товлаган шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарликни жорий этиш ҳам назарда тутилган. Бундай ҳолларда жарима солиниши ва суд қарори билан мажбурий равишда Россиядан чиқариб юбориш мумкин бўлади. Шу билан бирга, хавфли касалликлар йўқлиги ҳақидаги ҳужжатларни сохталаштириш учун жиноий жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил ноябр ойида Россияда меҳнат мигрантлари учун мажбурий тиббий суғурта полисини олиш қоидалари ҳам қатъийлаштирилган эди. Володиннинг таъкидлашича, ишлаш ва ижтимоий кафолатлардан фойдаланишни истаган хорижий фуқаролар бу ҳуқуқни ҳалол меҳнат билан тасдиқлаши керак.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Қулаган самолёт бортида экипажнинг қанча аъзоси бўлгани ва уларнинг ҳозирги ҳолати ҳақида хабар берилмаган. Айни вақтда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.