Гренландия бош вазири Йенс-Фредерик Нилсеннинг таъкидлашича, Оқ уй раҳбари ўринбосари Стивен Миллернинг рафиқаси томонидан чоп этилган орол харитаси АҚШ байроғи рангларида ҳурматсизликдан далолат беради, аммо ваҳима қилишга асос йўқ.
Сиёсатчи бу ҳақда Facebook саҳифасида ёзди.
Нилсеннинг қайд этишича, Кэти Миллер томонидан Х ижтимоий тармоғида баҳам кўрилган сурат "мутлақо ҳеч нарсани ўзгартирмайди": мамлакат сотилмайди, Гренландия келажаги эса ижтимоий тармоқдаги постлар билан белгиланмайди.
Бош вазир мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар Гренландияликларнинг мақоми ва ҳуқуқларини эътиборсиз қолдирадиган рамзий белгиларга эмас, балки халқаро ҳуқуқ ва ҳурмат асосида қурилганини таъкидлади. "Ҳукумат ўз ишини хотиржам ва масъулият билан давом эттирмоқда, мулоқотга киришади ва мамлакат манфаатларини ҳимоя қилади, халқаро ўйин қоидаларига амал қилади", — деди Нилсен.
Унинг қўшимча қилишича, "ваҳима қўзғашга ҳеч қандай асос йўқ, лекин ҳурмат йўқлигини қатъий айтишга асос бор”.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Нашр маълумотларига кўра, Исроил Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) март ойида Ғазода ҳарбий операция ўтказиш режасини ишлаб чиққан, аммо уни фақат Қўшма Штатларнинг розилиги билан амалга ошириш мумкин.
АҚШ президенти Доналд Трамп жума куни мамлакатдаги энг йирик нефт компаниялари раҳбарларини Венесуэла нефт саноатига сармоя киритишга чақирди. Бу чақириқ Қўшма Штатлар томонидан Венесуэла президенти Николас Мадуронинг қўлга олинишидан бир ҳафта ўтиб янгради.