Эроннинг сўнгги шоҳини ўғли, кўп йиллардан бери Қўшма Штатларда яшаб келаётган ва ўзини Эрондаги ҳозирги норозилик намойишларининг ташаббускори деб атаётган Ризо Паҳлавий АҚШ президентидан вазиятга “аралашишга тайёр бўлишни” сўради, дея хабар бермоқда нашр.
"Эроннинг олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий ўзининг жиноятчи режими халқ қўли билан якун топишидан қўрқиб, ҳамда сизнинг намойишчиларни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги ваъдангиз ёрдамида, кўча намойишларини шафқатсизларча бостириш, ёш қаҳрамонларни ўлдириш билан таҳдид қилмоқда", — деб ёзди у.
Паҳлавийнинг таъкидлашича, бир кун аввал Эронда одамлар унинг чақириғи билан кўчаларга чиққан ва яна чиқишга тайёр.
"Сиздан ёрдам сўрайман. Илтимос, Эрон халқига ёрдам бериш учун вазиятга аралашишга тайёр бўлинг", — дея қўшимча қилди Эрон шоҳининг ўғли.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.