Эслатиб ўтамиз, Венесуэланинг АҚШ томонидан қўлга олинган раҳбари Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флорес Ню Йорк Жанубий округ федерал судининг дастлабки мажлисида барча айбловларни рад этди. Уларнинг иккисига ҳам «наркотерроризм» бўйича айблов қўйилган. Кейинги суд мажлиси 17 март кунига белгиланди.
Венесуэлада эса вице-президент Делси Родригес вақтинча давлат раҳбари сифатида қасамёд қабул қилди. Бундан бироз олдинроқ Доналд Трамп агар АҚШ билан ҳамкорликдан бош тортадиган бўлса, унга жиддий оқибатлар билан таҳдид қилганди. Бунга жавобан Родригес Қўшма Штатларни «тинч-тотув яшаш»га чақирган.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
АҚШ молия вазири, шунингдек, Россияга қарши янги санкцияларнинг жорий этилиши Украина бўйича музокараларнинг қай йўсинда боришига боғлиқлигини қўшимча қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.