Доналд Трампнинг таъкидлашича, унинг президентлик ваколатларини халқаро ҳуқуқ эмас, фақат “ўз ахлоқи” чеклайди. "Битта чеклов бор. Бу — менинг ўз ахлоқим. Ўз ақл-идроким. Мени тўхтата оладиган ягона нарса шу. Менга халқаро ҳуқуқ керак эмас. Мен одамларга зиён етказишга интилмайман", — деди АҚШ президенти.
Трамп Тhe New York Times журналистининг "У учун қай бири муҳимроқ — АҚШнинг Гренландия устидан назорат ўрнатиши ёки NATO'ни сақлаб қолишми?" деган саволига тўғридан тўғри жавоб беришдан бош тортди, бироқ “танлов бўлиши мумкин”лигини тан олди.
Президент алянс АҚШ унда асосий таянч бўлмаса, амалда фойдасиз эканини очиқ-ойдин билдирган. "Менимча, биз ҳар доим Европа билан тил топишамиз. Уларни NATO'га кўпроқ маблағ сарфлашга, ЯИМни оширишга айнан мен мажбур қилганман", — деди Оқ уй раҳбари.
Сиёсатчи, шунингдек, АҚШнинг Венесуелада Николас Мадурони қўлга олиш операцияси Хитойнинг Тайван бўйича даъволарини амалга ошириши учун асос бўлди, деган фикрни ҳам рад этди.
"Бу Хитой Си Жинпиннинг ўзига боғлиқ. Лекин мен унга айтганман: агар у шунга ўхшаш иш қилса, мен бундан жудаям норози бўламан. Мен Си Жинпин бундай қилмайди, деб ўйлайман. Умид қиламан, у бундай қилмайди", — дея фикр билдирдиТрамп.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
“Ливерпуль” ҳужум чизиғини бирданига кучайтириш мақсадида айни пайтда таътилда бўлган “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Мессини қисқа муддатли ижарага олиб келиш бўйича иш бошлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
2025 йил 17 декабрдаги «Божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини янада соддалаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-250-сон Фармон ижроси доирасида Ўзбекистонда бир қатор божхона постлари тугатилади.
Суриянинг Ҳалаб шаҳрида бир неча кундан буён мамлакат марказий ҳокимияти армияси ва курдларнинг Сурия Демократик кучлари ўртасида жанглар давом этмоқда. Ҳалабнинг курдлар яшовчи икки туманида артиллерия қўлланган ҳолда олиб борилаётган жанглар сешанба куни бошланган.
Politico нашри таҳлилига кўра, АҚШ томонидан Николас Мадурони тезкор равишда қўлга олиниши Россиянинг ўз иттифоқчиларини ҳимоя қилиш борасидаги имкониятлари чекланганини яна бир бор очиқ-ойдин кўрсатди. Москва расман Венесуэла ҳукуматини қўллаб-қувватлаб келганига қарамасдан, инқироз чоғида ҳеч қандай таъсирчан чора кўра олмади.
Андижон вилоятида яшовчи 22-25 ёшли 5 нафар шахс жорий йил бошида жиноий режа тузиб, Telegram ва Instagram тармоқларида божхона тизими номидан «Мусодара товарлар» ва «Оптом склад» номлари остида канал ва гуруҳлар ташкил қилган.
Суриштирувлар давомида ҳайдовчи тожикистонлик шахснинг буюртмасига биноан, 2 минг доллар эвазига мазкур гиёҳвандлик воситаларини божхона чегараларидан олиб ўтиши ва ўз уйидаги боғга кўмиб қўйиши, кейинчалик тожикистонлик фуқаронинг ўзи уларни олиб кетиши режалаштирилгани маълум бўлди.