Politico нашри таҳлилига кўра, АҚШ томонидан Николас Мадурони тезкор равишда қўлга олиниши Россиянинг ўз иттифоқчиларини ҳимоя қилиш борасидаги имкониятлари чекланганини яна бир бор очиқ-ойдин кўрсатди. Москва расман Венесуэла ҳукуматини қўллаб-қувватлаб келганига қарамасдан, инқироз чоғида ҳеч қандай таъсирчан чора кўра олмади.
Нашр қайд этишича, ушбу воқеа Кремлнинг ўзини глобал қутб сифатида кўрсатиш, Ғарбга муқобил «кўпқутбли дунё» яратиш ҳақидаги даъволарини жиддий шубҳа остига қўйди. Россия Венесуэла, Сурия ва бошқа давлатлар билан стратегик иттифоқчилик муносабатларини намойиш этса-да, реал вазиятда бундай шерикларини ҳимоя қилиш ёки қўллаб-қувватлаш учун етарли сиёсий ва ҳарбий ресурсларга эга эмаслиги кўринди.
Шу билан бирга, Politico АҚШнинг бу ҳаракати нафақат Мадуро режимига, балки Кремлга ҳам аниқ сиёсий сигнал бўлганини таъкидлайди. Хусусан, Вашингтон Москвага унинг таъсир доираси чекланганини ва глобал жараёнларга таъсир кўрсатиш қобилияти камайиб бораётганини намоён этган.
Таҳлилчиларга кўра, Венесуэладаги воқеалар Россия ташқи сиёсатининг заиф нуқталарини очиб бериб, Путин ҳукумати учун навбатдаги имидж йўқотишга айланди. Кремльнинг кўпқутбли дунё ҳақидаги риторикаси эса амалий воқелик билан мос келмаётгани яна бир бор кўзга ташланди.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
“Ливерпуль” ҳужум чизиғини бирданига кучайтириш мақсадида айни пайтда таътилда бўлган “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Мессини қисқа муддатли ижарага олиб келиш бўйича иш бошлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
Суриянинг Ҳалаб шаҳрида бир неча кундан буён мамлакат марказий ҳокимияти армияси ва курдларнинг Сурия Демократик кучлари ўртасида жанглар давом этмоқда. Ҳалабнинг курдлар яшовчи икки туманида артиллерия қўлланган ҳолда олиб борилаётган жанглар сешанба куни бошланган.
Politico нашри таҳлилига кўра, АҚШ томонидан Николас Мадурони тезкор равишда қўлга олиниши Россиянинг ўз иттифоқчиларини ҳимоя қилиш борасидаги имкониятлари чекланганини яна бир бор очиқ-ойдин кўрсатди. Москва расман Венесуэла ҳукуматини қўллаб-қувватлаб келганига қарамасдан, инқироз чоғида ҳеч қандай таъсирчан чора кўра олмади.
Андижон вилоятида яшовчи 22-25 ёшли 5 нафар шахс жорий йил бошида жиноий режа тузиб, Telegram ва Instagram тармоқларида божхона тизими номидан «Мусодара товарлар» ва «Оптом склад» номлари остида канал ва гуруҳлар ташкил қилган.
Суриштирувлар давомида ҳайдовчи тожикистонлик шахснинг буюртмасига биноан, 2 минг доллар эвазига мазкур гиёҳвандлик воситаларини божхона чегараларидан олиб ўтиши ва ўз уйидаги боғга кўмиб қўйиши, кейинчалик тожикистонлик фуқаронинг ўзи уларни олиб кетиши режалаштирилгани маълум бўлди.