Венесуэла Миллий Ассамблеяси (Парламент) раиси Хорхе Родригес қамоқдаги венесуэлалик ва хорижий фуқароларнинг катта қисмини озод қилиш тўғрисидаги қарорни эълон қилди.
Родригес бу ҳақда Venezolana de Television каналида баёнот берди.
"Миллий бирлик ва тинч-тотув яшаш учун амалга оширишимиз керак бўлган саъй-ҳаракатларни осонлаштириш ва ҳамкорлик қилиш мақсадида Боливар ҳукумати давлат органлари билан биргаликда Венесуэлалик ва хорижий фуқароларнинг катта қисмини озод қилишга қарор қилди", деди Родригес.
Парламент раиси ушбу қарорни Республика тинчлиги ва фаровонлигини қўллаб-қувватлашга ҳисса сифатида кўришга чақирди. У маҳбусларни озод қилиш аллақачон бошланганини эълон қилди.
3 январь куни Қўшма Штатлар Венесуэладаги фуқаролик ва ҳарбий нишонларга ҳужум қилди. Венесуела ташқи ишлар вазири Иван Гил Пинто Вашингтоннинг ҳаракатларини ҳарбий тажовуз деб атади ва мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди. АҚШ президенти Дональд Трамп ҳужумларни тасдиқлади. Вашингтон Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқасини қўлга олиш ва мамлакатдан олиб чиқиш операциясини ўтказди.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
“Ливерпуль” ҳужум чизиғини бирданига кучайтириш мақсадида айни пайтда таътилда бўлган “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Мессини қисқа муддатли ижарага олиб келиш бўйича иш бошлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
2025 йил 17 декабрдаги «Божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини янада соддалаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-250-сон Фармон ижроси доирасида Ўзбекистонда бир қатор божхона постлари тугатилади.
Суриянинг Ҳалаб шаҳрида бир неча кундан буён мамлакат марказий ҳокимияти армияси ва курдларнинг Сурия Демократик кучлари ўртасида жанглар давом этмоқда. Ҳалабнинг курдлар яшовчи икки туманида артиллерия қўлланган ҳолда олиб борилаётган жанглар сешанба куни бошланган.
Politico нашри таҳлилига кўра, АҚШ томонидан Николас Мадурони тезкор равишда қўлга олиниши Россиянинг ўз иттифоқчиларини ҳимоя қилиш борасидаги имкониятлари чекланганини яна бир бор очиқ-ойдин кўрсатди. Москва расман Венесуэла ҳукуматини қўллаб-қувватлаб келганига қарамасдан, инқироз чоғида ҳеч қандай таъсирчан чора кўра олмади.
Андижон вилоятида яшовчи 22-25 ёшли 5 нафар шахс жорий йил бошида жиноий режа тузиб, Telegram ва Instagram тармоқларида божхона тизими номидан «Мусодара товарлар» ва «Оптом склад» номлари остида канал ва гуруҳлар ташкил қилган.
Суриштирувлар давомида ҳайдовчи тожикистонлик шахснинг буюртмасига биноан, 2 минг доллар эвазига мазкур гиёҳвандлик воситаларини божхона чегараларидан олиб ўтиши ва ўз уйидаги боғга кўмиб қўйиши, кейинчалик тожикистонлик фуқаронинг ўзи уларни олиб кетиши режалаштирилгани маълум бўлди.