Ҳиндистоннинг Биҳар штатида юзининг катта қисмини ёпган одамларга заргарлик буюмлари дўконларига кириш тақиқлангани маълум бўлди, деб хабар беради Аnadolu агентлиги.
India Today хабарига кўра, Бутун Ҳиндистон заргарлик буюмлари федерацияси (AIJGF) Биҳардаги заргарлик буюмлари дўконларига бурқа, ниқоб ёки дубулға кийган, яъни юзининг катта қисмини ёпадиган одамлар киришини чеклади.
Ушбу чора ўғирлик ва талончилик ҳолатлари кўпайиб бораётган бир пайтда хавфсизликни таъминлаш учун жорий этилган ва бугундан бошлаб штат бўйлаб кучга кирди.
Янги қоиданинг бир қисми сифатида Биҳардаги заргарлик буюмлари дўконларининг кириш жойларига бурқа, ниқоб ёки дубулға кийишни тақиқловчи огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилди.
Заргарлар уюшмаси ушбу қоида жинсидан қатъи назар, барча одамларга тегишли эканлигини ва вақт ўтиши билан қайта кўриб чиқилишини таъкидлади. Ҳозирда Биҳардаги заргарлик буюмлари дўконларига кириш учун юз очиқ бўлиши керак.
Самастипур округидан парламент аъзоси Шамбҳави Чаудхари янги қоида ҳақида фикр билдириб, бу чоранинг динга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтди.
— Бу — хавфсизлик масаласи. Тақиқ нафақат бурқа ва ҳижобларга, балки дубулғалар ва бошқа юзни ёпадиган нарсаларга ҳам тегишли, — деди Чаудхари.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.