Эстония ташқи разведкаси бош директори Каупо Розинга кўра, Россия Европа қуролланишини таҳдид сифатида кўради ва бу жараёнларни секинлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда у ERRга берган интервьюсида айтиб ўтди.
Розин таъкидлашича, Россия турли усуллар орқали Европа қайта қуролланишини тўхтатишга интилади:
Бир томондан, тинчлик ва Европа хавфсизлиги ҳақида «хотиржамлик» хабарлари тарқатади. Масалан, Путин Россия Европага ҳужум қилмаслигини қонунчиликда қайд этиши мумкинлигини айтиши — бу хабар орқали Европада «ҳаммаси яхши» деган таассуротни яратишга ҳаракат қилади.
Иккинчи томондан, сиёсий партиялар ва аҳоли гуруҳлари билан ишлаб, қурол-яроқ ва қуролланиш рақобати маъносизлиги, маблағларни ижтимоий соҳалардан олиб қўяётгани ва Европа учун зарарли эканлиги ҳақида хабар тарқатади. Бу жамиятда бўлинмаларни кучайтириш ва сиёсатчиларга босим ўтказишга хизмат қилади.
Унинг фикрича, Россия Европа қуролланишини тўхтатишга ҳаракат қилаётгани — бу кўпқиррали ҳужум ва бу яхши кўринади. Аммо Россия ҳали ҳеч бир Балтика давлатлари ёки НАТОга ҳужум қилиш ниятида эмас.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил ноябрда Европа мудофаа комиссари Андрюс Кубилюс Путин келгуси 2–4 йил ичида НАТО давлатларидан бирини ҳужум қилиш буйруғини бериши мумкинлигини айтган эди. Энг эҳтимолли мақсадлар — Балтика давлатлари.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
“Ливерпуль” ҳужум чизиғини бирданига кучайтириш мақсадида айни пайтда таътилда бўлган “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Мессини қисқа муддатли ижарага олиб келиш бўйича иш бошлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Абдуғани Сангинов ўтказган танқидий йиғилишда йўл қўйган жиддий камчиликлари учун Термиз, Жиззах, Мароқанд ҳамда Кучлик нефть базалари раҳбарлари эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.
Суриянинг Ҳалаб шаҳрида бир неча кундан буён мамлакат марказий ҳокимияти армияси ва курдларнинг Сурия Демократик кучлари ўртасида жанглар давом этмоқда. Ҳалабнинг курдлар яшовчи икки туманида артиллерия қўлланган ҳолда олиб борилаётган жанглар сешанба куни бошланган.
Politico нашри таҳлилига кўра, АҚШ томонидан Николас Мадурони тезкор равишда қўлга олиниши Россиянинг ўз иттифоқчиларини ҳимоя қилиш борасидаги имкониятлари чекланганини яна бир бор очиқ-ойдин кўрсатди. Москва расман Венесуэла ҳукуматини қўллаб-қувватлаб келганига қарамасдан, инқироз чоғида ҳеч қандай таъсирчан чора кўра олмади.
Андижон вилоятида яшовчи 22-25 ёшли 5 нафар шахс жорий йил бошида жиноий режа тузиб, Telegram ва Instagram тармоқларида божхона тизими номидан «Мусодара товарлар» ва «Оптом склад» номлари остида канал ва гуруҳлар ташкил қилган.
Суриштирувлар давомида ҳайдовчи тожикистонлик шахснинг буюртмасига биноан, 2 минг доллар эвазига мазкур гиёҳвандлик воситаларини божхона чегараларидан олиб ўтиши ва ўз уйидаги боғга кўмиб қўйиши, кейинчалик тожикистонлик фуқаронинг ўзи уларни олиб кетиши режалаштирилгани маълум бўлди.