Тошкент метрополитенининг “Ҳамид Олимжон” бекатида эскалаторларни янгисига алмаштириш ишлари муносабати билан бекатнинг эскалатор йўлаги вақтинча ёпилган эди.
🔺 Маълум қиламизки, ҳозирги кунда мазкур эскалаторларни ўрнатиш ва созлаш бўйича барча техник ишлар тўлиқ якунланган. Айни вақтда эскалаторлар “Технопарк” МЧЖ пудратчи ташкилоти томонидан лаборатория техник синовларидан ўтказилмоқда.
🔸 Шундан сўнг эскалаторлар 48 соат давомида йўловчиларсиз синов режимида ҳаракатлантирилади. Синов жараёнлари муваффақиятли якунлангач, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан белгиланган тартибда рухсат олиниб, эскалаторлар рўйхатга қўйилади ҳамда йўловчиларни ташишга рухсат этилади.
⏰ Режаларга кўра, жорий йилнинг 19-январ санасидан бошлаб янги эскалаторлар йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди. Шунингдек, мазкур вестибюлдан йўловчилар тўлиқ ва бемалол фойдаланишлари мумкин бўлади.
Ўрнатилган янги эскалаторлар замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, электр энергиясини тежаш имкониятига эга. Сенсор қурилмалар билан жиҳозланган ушбу эскалаторлар йўловчилар яқинлашганда автоматик тарзда ишга тушади, бошқа вақтларда эса энергияни тежаш режимида ишлайди.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
“Ливерпуль” ҳужум чизиғини бирданига кучайтириш мақсадида айни пайтда таътилда бўлган “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Мессини қисқа муддатли ижарага олиб келиш бўйича иш бошлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
2025 йил 17 декабрдаги «Божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини янада соддалаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-250-сон Фармон ижроси доирасида Ўзбекистонда бир қатор божхона постлари тугатилади.
Суриянинг Ҳалаб шаҳрида бир неча кундан буён мамлакат марказий ҳокимияти армияси ва курдларнинг Сурия Демократик кучлари ўртасида жанглар давом этмоқда. Ҳалабнинг курдлар яшовчи икки туманида артиллерия қўлланган ҳолда олиб борилаётган жанглар сешанба куни бошланган.
Politico нашри таҳлилига кўра, АҚШ томонидан Николас Мадурони тезкор равишда қўлга олиниши Россиянинг ўз иттифоқчиларини ҳимоя қилиш борасидаги имкониятлари чекланганини яна бир бор очиқ-ойдин кўрсатди. Москва расман Венесуэла ҳукуматини қўллаб-қувватлаб келганига қарамасдан, инқироз чоғида ҳеч қандай таъсирчан чора кўра олмади.
Андижон вилоятида яшовчи 22-25 ёшли 5 нафар шахс жорий йил бошида жиноий режа тузиб, Telegram ва Instagram тармоқларида божхона тизими номидан «Мусодара товарлар» ва «Оптом склад» номлари остида канал ва гуруҳлар ташкил қилган.
Суриштирувлар давомида ҳайдовчи тожикистонлик шахснинг буюртмасига биноан, 2 минг доллар эвазига мазкур гиёҳвандлик воситаларини божхона чегараларидан олиб ўтиши ва ўз уйидаги боғга кўмиб қўйиши, кейинчалик тожикистонлик фуқаронинг ўзи уларни олиб кетиши режалаштирилгани маълум бўлди.