Тўрт нарса тўрт нарса ичига беркитилгандир

Тўрт нарса тўрт нарса ичига беркитилгандир

Бир улуғ Зот айтадилар: Аллоҳ таоло тўрт нарсани тўрт нарсага беркитиб қўйган.

Ўзининг розилигини итоатга беркитиб қўйган. Шунинг учун сизлардан бирор кимса бирор итоатни паст санамасин. Оддий саналган яхшиликларда Аллоҳнинг розилиги бўлади.

Аллоҳ таоло Ўзининг ғазабини итоатсизликга беркитиб қўйган. Шунинг учун сизлардан бирор кимса бирор маъсият (гуноҳ)ни  енгил санамасин. Оддий деб ўйланган гуноҳларда Аллоҳнинг ғазаби бўлади.

Аллоҳ таоло Ўзининг валийсини халойиқи ичига беркитиб қўйган. Шунинг учун сизлардан бирор кимса бирортани ҳақир санамасин. Чунки, хеч ким эътибор қилмайдиган жуда кўп одамлар борки, улар Аллоҳнинг валийлари бўладилар.

Аллоҳ таоло мақбул бўлишни дуолар ичига беркитиб қўйган. Шунинг учун сизлардан бирор кимса бирор вақтда, бирор жойда, бирор дуони оддий санамасин.

Абдулқайюм Комил таржимаси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!