Туркманистон Тошкентга келаётган самолётни ўтказмади

Туркманистон Тошкентга келаётган самолётни ўтказмади

Ўзбекистонга парвоз қилган Эрон самолёти Туркманистон талаби билан ортига қайтишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Iranintl хабар берди.

Хабарда айтилишича, Zagros авиакомпаниясининг 170 нафар йўловчи билан Тошкентга парвоз қилган самолёти Туркманистон томони ўз ҳудуди устидан парвоз қилиш рухсатномасини кутилмаганда қайтариб олганидан сўнг ортга қайтган.

Эрон расмийлари буни компания парвоз қилиш ҳуқуқи учун ҳақ тўламагани билан изоҳлаган.

Самолёт Машҳад шаҳрига қўнганидан сўнг йўловчиларда яна бир муаммо юзага келган. Уларнинг паспортларига чиқиш муҳри босилгани сабабли йўловчилар самолётдан Эрон ҳудудига туша олмайди.

Iranintl ушбу ҳолатни Эрон компаниялари ва ҳукуматининг Америка санкциялари сабабли дуч келган молиявий муаммолари билан изоҳламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!