Туркиядан юборилган жўнатмада тақиқланган диний адабиётлар борлиги аниқланди

Туркиядан юборилган жўнатмада тақиқланган диний адабиётлар борлиги аниқланди

Навоий аэропортида хориждан юборилган жўнатма ичидан чиққан тақиқланган китоблар божхонадан ўтказилмади, дея хабар бермоқда ЎзА.

«Навоий аэропорти» чегара божхона пости орқали Туркия давлатидан Навоийга авиарейс билан олиб келинган курьерлик жўнатмалари божхона ходимлари, юк эгаси ҳамда холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.

Кўрик давомида 4 та картон қутидаги товарлар синчиклаб текширилганда, 26 дона диний мазмундаги китоблар борлиги аниқланди.

Ушбу китоблар Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 19 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига жисмоний шахслар номига халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали келаётган товарлар назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва белгиланган низом талаблари асосида ўрганилганда тақиқланган адабиётлар рўйхатига кириши тасдиқланди.

Ҳозирда ушбу китоблар далолатнома асосида вақтинча сақловга олиниб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!