Туркияда зилзила юз берди

Туркияда зилзила юз берди

Туркияда 3,9 магнитудали зилзила юз берди.

Бу ҳақда Табиий офатларни бошқариш миллий бошқармаси (AFAD) маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Болу вилоятида маҳаллий вақт билан 7:31 (Тошкент вақти билан 9:31) да 3,9 магнитудали зилзила қайд этилган. Зилзила эпицентри Месжижеле қишлоғи яқинида, зилзила ўчоғи 6 километр чуқурликда жойлашган.

Шундан бир неча дақиқа ўтгач, Чукуррен қишлоғи яқинида 3,1 магнитудали зилзила қайд этилди.

Ер силкинишлари сезилди. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!