Яқинда қайта сайланган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ҳафиза Гае Эрканни Марказий банк раҳбари лавозимига тайинлади.
Туркия тарихида биринчи марта бу лавозимни аёл киши эгаллади. Гае Эркан Принстонда таҳсил олган, узоқ вақт АҚШда яшаган ва Goldman Sachs, Marsh McLennan вa First Republic Bank каби компанияларда ишлаган.
Ҳозир экспертлар сўнгги тўрт йил ичида тўрт марта раиси ўзгарган Марказий банкда янги раҳбар қанчалик мустақил сиёсат олиб бориши билан қизиқмоқда.
Эрканнинг Марказий банк раҳбари лавозимига тайинланиши таҳлилчилар томонидан сўнгги кунларда кутилган эди. Ражаб Тоййиб Эрдўғон охирги сайловларда атиги 4 фоиз кўпроқ овоз билан иккинчи турда ғалаба қозонгач, ҳукумат таркибини ўзгартирди. Ўшандаёқ кузатувчилар “Эрдўғон тўлиқ назорат қила олмайдиган ягона муаммо бу — иқтисод” дея қайд этишганди.
Ҳозир кузатувчилар Эркан хонимнинг Марказий банк раҳбари этиб тайинланиши мамлакат раҳбарияти иқтисодий йўналишини ўзгартириб, инфляцияга қарши курашда юқори фоиз ставкаларини қўллашидан дарак эмасми, деган саволни беришмоқда.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.
Шамолли об-ҳаво ва шамол энергетикаси орқали электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши туфайли Германияда электр энергияси нархи пасайиб, бир неча соат давомида нол даражадан пастда қола бошлади.
Аввалроқ Германия канслери Мерц Киевга етказиб бериладиган қурол-яроғ турларига чекловлар олиб ташланиши ва уларни биргаликда ишлаб чиқаришни молиялаштириш ҳақида маълум қилганди.
Вазирликнинг маълум қилишича, сейсмик фаоллик магнит бўронига боғлиқ ҳодиса эмас. Шунингдек, зилзилани вужудга келиши мумкин бўлган аниқ вақт ва жойини прогноз қилиш имкони йўқ.
Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Россиянинг Рязан вилоятидаги “Дягилево”, Мурманск вилоятидаги “Оленя”, Иркутск вилоятидаги “Белая” ва Иваново вилоятидаги “Иваново” аэродромларига Украина дронлари ҳужум уюштирган.
Хабарингиз бор, 31 майдан 1 июнга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтди ва унда Франциянинг ПСЖ клуби "Интер"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор ЕЧЛ ғолибига айланди. Аммо бу фожиали оқибатларга ҳам олиб келди.
Мудофаа вазирлиги "harbiy Wi-Fi" сифатида танилган Линк-16 орқали маълумотлар алмашинувини таъминловчи CRC System Interface (CSI) тизими бўйича келишувни имзолади.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов бу ҳақда “Ishonch uz” сайтига берган интервюсида айтиб ўтди.
"2024 йилда Россия Қуролли Кучлари билан 374,2 мингдан 407,2 минг нафаргача одам шартнома имзолаган", дея маълум қилди “Важние истории” федерал бюджет харажатлари маълумотларига таяниб.