Испаниянинг Ахондроплазия ва бошқа суяк дисплазиялари билан оғриган одамлар ассоциацияси ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида "Барселона" футболчиси Ламин Ямални 18 ёшга тўлган туғилган кунида ўзини кўриш учун митти одамларни ёллаганликда айблади.
"Ташкилотимиз Ламин Ямалнинг зиёфатида ўйин-кулги сифатида митти одамларнинг ишга ёлланишини қоралайди. Биз ҳам қонуний, ҳам ижтимоий чоралар кўрамиз", — дейилади баёнотда.
Ямал 13 июль куни 18 ёшга тўлди. Унинг туғилган кунида интернет юлдузлари, таниқли шахслар, мусиқачилар ва футболчилар иштирок этишди. 9 июнь куни Ямал Transfermarkt порталига кўра дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди, унинг қиймати 200 миллион еврога баҳоланмоқда.
Ямал - "Барселона" тарбияланувчиси. 2024/25 йилги мавсумда у "Барселона" сафида Ла Лигада 35 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди, жамоа билан чемпионлик ва Испания кубогини қўлга киритди. 2024 йилда футболчи Испания терма жамоаси билан Европа чемпиони бўлган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.