Дональд Трамп АҚШ президенти лавозимига киришганидан бери Буюк Британия Россиянинг киберҳужумлари ва разведка фаолиятининг асосий нишонига айланди.
Бу ҳақда Times газетаси Британиянинг аноним юқори мартабали амалдорига таяниб хабар берди.
Нашр манбасига кўра, Британия Россиянинг биринчи рақамли нишонидир. Йил бошидан бери Буюк Британия разведка хизматлари Россиянинг "гибрид ҳужумлари", жумладан киберҳужумлар ва мамлакатдаги асосий инфратузилма объектларини бузишга уринишлар кўпайганини қайд этди.
Расмий Россиянинг Британияга бўлган катта қизиқишини Трамп даврида Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларнинг илиқлашиши билан изоҳлади, бу эса Россия Федерациясининг Америка ҳудудидаги ҳар қандай ҳаракатини ўринсиз қилади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.