2024 йилда Россияда 1191 та террорчилик ҳаракати қайд этилган, бу аввалги йилга нисбатан қарийб 3 баробар кўп (2023 йилда 410 та ҳолат).
Бу ҳақда "РБК" Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб хабар бермоқда.
Қайд этилишича, террористик жиноятларнинг умумий сони ҳам сезиларли даражада ошган – 2023 йилдаги 2382 тадан 2024 йилда 3714 тага етган. Таққослаш учун, 2019 йилдан 2023 йилгача бўлган даврда бу кўрсаткич барқарор бўлиб, йилига 2000 га яқин жиноятни ташкил этган.
2022 йилдан буён терактлар сонининг кескин ўсиши қайд этилмоқда.2019-2021 йилларда ҳар йили 40-50 га яқин, 2022 йилда – 127, 2023 йилда – 410, 2024 йилда эса 1000 дан ортиқ шундай ҳодисалар қайд этилган.
Терроризмга оид моддалар билан судланганлар сони ҳам ортган. Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 205-моддаси ("Террорчилик ҳаракати") асосий моддасига кўра, 2024 йилда 75 киши судланган. Шу билан бирга, олдинги беш йилда бундай жазо ҳар йили 14 дан 43 тагача чиқарилган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.