Украина етакчисининг ҳарбий раҳбарият билан учрашуви якунлари бўйича кечки мурожаати акс этган тегишли видеолавҳа унинг "Телеграм" каналида эълон қилинган.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучлари бўлинмалари "урушни Россия ҳудудига ўтказиш учун ҳамма нарсани қилади".
"Биз узоқ масофадан янги зарбаларимизни тайёрлаяпмиз", деди у.
Зеленский шунингдек, Киев Россия армиясининг “ҳужумкор ҳаракатларни ривожлантириш ниятлари ва уринишларини” кўраётганини, бироқ ҳар бир бундай уриниш “Украина ҳарбийларининг чидамлилиги билан бўғилиб қолганини” таъкидлади.
Украина президентининг қўшимча қилишича, Россия армияси ёзда ўз қўмондонлигининг ўсиш бўйича кутганларидан “сезиларли даражада орқада” қолган.
Зеленский билан учрашувда Украина мудофаа вазири Рустем Умеров, Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский ва Украина Бош штаб бошлиғи Андрей Гнатов иштирок этди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.