14 июл куни Трампнинг баёнотини кутинг, яқин кунларда Украинага ўзини ҳимоя қилишга ёрдам бериш учун рекорд даражадаги қурол оқимини кўрамиз — америкалик сенатор Линдси Грэм.
Республикачилар партияси аъзоси бўлган сенатор бу ҳақда CBS News'га берган интервюсида маълум қилди.
Линдси Грэмнинг бошқа баёнотлари:
◾️ Янгиликлардан Россия активлари мусодара қилингани ҳақидаги хабарларни кузатинг;
◾️ АҚШ Европага улкан ҳажмдаги қурол сотишни бошлайди, бу Украинага ҳам фойда келтириши мумкин;
◾️ Путин Ғарб, айниқса АҚШ ва Европа ҳолдан тояди деб ўйлаган эди. Бу — унинг энг катта хатоларидан бири;
◾️ Конгресс АҚШ тарихидаги энг катта санкциялар пакетини қабул қилиш арафасида турибди;
◾️ Хитой, Ҳиндистон ва Бразилияга огоҳлантириш: агар Путинга ёрдам беришда давом этсангиз, жиддий зарар кўрасиз;
◾️ Путиннинг энг катта хатоларидан бири бу унинг Трамп билан ўйин ўйнашга уринишидир;
◾️ Яқин кунлар ва ҳафталарда Путинни музокаралар столига ўтказишга қаратилган катта ҳаракатлар амалга оширилади;
◾️ Президент Трамп бир неча ой давомида Путинни тинчлик музокараларига ундашга уринди, энди бу эшик ёпилади;
◾️ Биз Путиннинг бизнесини қўллаб-қувватлаётганларни таъқиб қиламиз ва Россиянинг ўзига нисбатан ҳам қўшимча санкциялар жорий қиламиз. Бу урушни тўхтатиш учун президент Трампнинг қўлидаги ҳақиқий “болға” бўлади;
◾️ Конгресс кўриб чиқаётган санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳалари пакети Трампга Россияга ёрдам бераётган ҳар қандай давлатга 500 фоизлик божлар жорий этиш имконини беради;
◾️ Путин улкан хатога йўл қўйди. NATO тарихда ҳеч қачон бугунгидек катта ва қудратли бўлмаган, биз ҳеч қачон Украинани куч билан босиб олишга йўл қўймаймиз.
Бугун жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан А. Воитов (Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаган) ва бошқаларга (жами 62 киши) оид жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.
Маълум бўлишича, 2025 йил август ойида "Chevrolet Tahoe 2025 High Country" модели тақдим этилган; у 1,46 миллиард сўмдан бошланадиган нархда 11 сентябрдан сотувга чиқади.
Қоҳирадаги Миср миллий музейининг реставрация бўлимида фиръавн Аменемопетга тегишли бўлган билагузук йўқолди. Бу ҳақда Миср қадимий ёдгорликлар вазирлигига асосланиб CBS News хабар берди.
Терговга қадар текширув давомида, ушбу ноқонуний ишга алоқадор бўлган учинчи шахснинг яшаш хонадонидан эса 110 гр. “опий” моддаси, 2 та электрон тарози, 1200 АҚШ доллари ҳамда 28 млн. сўм процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ҳамда 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Суд томонидан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди
Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди. У шунингдек, Исроилнинг Қатарга ҳаво ҳужуми ва Ғарбий соҳилни аннексия қилиш режалари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги Набатия шаҳрига ҳаво зарбасини амалга оширди. Ҳужум оқибатида саккиз нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, улар орасида тўрт нафар бола ва уч аёл бор.
Ушбу зарарли одат узоқ муддатли асоратлар қолдириши билан ҳам хавфли бўлиб, олиб борилган кузатувлар давомида чилим чекиш билан ўпка саратони, тиш боғламларининг бузилиши, тишларнинг барвақт тўкилиши ҳамда кам вазнли бола туғилиши ўртасида узвий боғлиқлик борлиги маълум бўлди.
«Исроил ва бошқалар ҳам эҳтиёткор бўлиши керак. Қачонки сиз қаерга зарба берсангиз, эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиш лозим», – деди Оқ уй раҳбари, Нью-Йоркдан Вашингтонга учаётган самолётда журналистлар саволига жавоб берар экан.
Марокашда Уммат ишларини қўллаб-қувватлаш қўмитаси ташаббуси билан Ғазо билан бирдамлик намойишлари 93 ҳафтадан бери узлуксиз давом этмоқда. Маҳаллий оммавий чиқишлар мамлакатнинг кўплаб шаҳарларида ўтди.
Исроил армияси фаластинликларни уйларини тарк этишга мажбур қилиш мақсадида Ғазо шаҳри ғарбидаги турар-жой бинолари ва кўп қаватли уйларга йирик ҳужумларни давом эттирмоқда.
НАТО Бош котиби Марк Рютте алянс шарқий қанотини мустаҳкамлаш учун "Шарқий қўриқчи" операциясини бошлаганини айтди. Унга Буюк Британия, Дания, Германия, Франция ва бошқа мамлакатларнинг кучлари ва активлари жалб қилинади, деди у.