Германияда атиги олти дона Patriot тизими қолган ва уларни Киевга топшира олмаймиз, бироқ АҚШдан яна иккита комплекс сотиб олишга тайёрмиз — Германия мудофаа вазири
Борис Писториуснинг Financial Times'га берган интервюсида айтишича, Берлин ўзидан мавжуд бўлган 12 та Patriot тизимларидан учтасини аллақачон Украинага берган ва ҳозирда Германияда атиги 6 та комплекс қолган. Унинг сўзларига кўра, яна икки комплекс Полша томонидан ижарага олинган, камида биттаси эса техник хизмат кўрсатиш ёки тайёргарлик сабаблари билан доимий фойдаланишга яроқсиз ҳолатда.
"Бу жуда ҳам кам. Айниқса, NATO олдидаги мажбуриятларимизни инобатга олсак. Шунуси аниқки, буз бундан кўпроқ комплексни бера олмаймиз", — дея таъкидлади Писториус.
Шунга қарамай, у июн ойида АҚШлик ҳамкасби Пит Ҳегсет томонидан таклиф этилган режани муҳокама қилишни режалаштирмоқда, бу режа Украина учун иккита Patriot тизимини сотиб олишни назарда тутади.
Писториус, шунингдек, Россиянинг яқинда амалга оширган авиазарбалари ва Киевнинг такрорий сўровларига қарамай, Германия Украинага ўзининг узоқ масофали Taurus ракеталарини етказиб бермаслигини билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.