Еврокомиссия АҚШ билан божхона можаросида аввалдан режалаштирилганидек, 14 июлда жавоб чораларини жорий қилмайди ва уларни август ойининг бошигача қолдиради.
Бу ҳақда Reuters Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйенга таяниб хабар бермоқда.
Сиёсатчи ўз қарорини аввалроқ 1 августдан бошлаб ЕИга 30 фоизлик божлар билан таҳдид қилган АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти билан келишувга эришиш мумкинми ёки йўқлигини кўриш истаги билан изоҳлади.
Вашингтон аввалроқ қатор божхона тўловларини, жумладан, Европа маҳсулотларига ҳам оширганлиги сабабли, Европа Иттифоқининг жавоб чоралари 14 июл, душанба куни кучга кириши керак эди. Аммо, Reuters манбаларига таяниб ёзади, Германия ҳукумати ва бошқа баъзи давлатлар маслаҳатлашувлар чоғида АҚШ билан музокараларни мураккаблаштирмаслик учун бу қадамдан воз кечиш тарафдори бўлган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.