Россияга қарши янги санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳаси муаллифлари америкалик сенаторлар Линдси Грэм (Республикачи, Жанубий Каролина) ва Ричард Блюменталь (Демократик, Коннектикут) АҚШ президенти Дональд Трамп музлатилган Россия активларидан Украинага ёрдам бериш учун фойдаланмоқда, деб ҳисоблайди.
Сиёсатчилар CBS телеканалига берган интервьюсида ўз нуқтаи назарини баён қилган.
"Мен президентдан олдинга боришни истамайман, лекин музлатилган активлар ҳақидаги янгиликлардан хабардор бўлиб туринг. Европаликлар бу активлардан тушган маблағни Украинага ўтказиш билан чекланмоқчи. АҚШ молия вазири Скотт Бессент бундан ҳам узоқроққа боришни истайди. Музлатилган активларга қарши янада тажовузкор чоралар кўриш режалари ҳақидаги янгиликларни кузатиб боринг", деди Грэм.
Блюменталнинг сўзларига кўра, "европаликлар музлатилган Россия активларига кириш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин".
"Улар ҳеч бўлмаганда ушбу активларнинг бир қисми, улардан олинган миллиардлаб долларлар бўйича режалар ишлаб чиқмоқда", деди қонунчи ва "АҚШдаги музлатилган Россия активларининг 5 миллиард доллари ҳам ишлатилиши мумкин".
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.