12 июл куни Тошкентда уй ҳовузида етти бола чўккани ва улардан икки нафари вафот этгани ҳақидаги хабарлар жамоатчиликда ташвиш уйғотди. Бош прокуратура мазкур ҳолат юзасидан баёнот бериб, воқеалар турли кунларда рўй бергани ва фақат бир бола ҳалок бўлганини маълум қилди.
Расмий маълумотга кўра, 2025 йил 12 майдан 10 июлгача шошилинч тиббий ёрдам марказига болалар чўкиши билан боғлиқ еттита мурожаат келиб тушган. Болаларнинг тўрт нафари соғайиб, уйига жавоб берилган. Икки нафар бола шифохонада қолмоқда, улардан бири оғир аҳволда.
Вафот этган бола эса қаровсиз қолиб, хонадондаги бассейнга тушиб кетган. Шифохонага етказилганида унда биологик ўлим ҳолати қайд этилган.
Айни пайтда Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Прокуратура жамоатчиликни асоссиз маълумотларга ишонмасликка ва расмий манбалар орқали хабар топишга чақирди.
Интернет ижтимоий тармоқларида Бешариқ туманида “ёввойи” кимса пайдо бўлгани ва аёллар, болaларга ташланиб қолаётганлиги ҳақида тарқалган хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.